Хорижда

Ширинлик ўғрилари қидириляпти


25.08.2017   1291

Германиянинг Нойштадт шаҳрида талончилар ширинликлар юкланган прицепли автомашинага ҳужум уюштиришди. Пировардида 20 тонна шоколад маҳсулотлари ўғирлаб кетилди. Маҳсулот эгалари уларнинг нархи 50-70 минг евро миқдори эканлигини билдиришган. Die Welt газетаси маълумотига асосланиб ТАСС бу ҳақда хабар берди.

Полиция ширинхўр ўғриларни топиш чоралари кўряпти. Бундан сал аввал Виттенбургда 30 тонна мева шарбати қуйилган автоприцеп номаълум кимсалар олиб қочишган эди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳар икки ўғирликни бир-бирига боғлиқ ё боғлиқ эмаслиги борасида ҳам суриштирув ўтказяпти.