Андижон 24

ШИФОКОР МАҲАЛЛАСИ ОБОД ВА КЎРКАМ ҲУДУДГА АЙЛАНАДИ (+видео)


18.02.2020   1538

Вилоятимизда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Қайси ҳудудига борманг қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари авжида.

Хусусан, 45 та кўп қаватли уйлардан иборат Андижон шаҳри, Шимолий кичик даҳасининг Шифокор маҳалласида ҳам вилоят ҳокимининг ташаббуси билан “Обод маҳалла” дастури доирасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда қурувчилар томонидан 16 та кўп қаватли уй-жойларнинг олд кириш йўлаклари, тратуарларга брусчаткалар ётқизилмоқда. Аҳолининг талаб ва истакларини инобатга олиб 4 та кўп қаватли уй-жойлар олдида болалар майдончасини қуриш бошлаб юборилди. Кўп қаватли уйлар олдидаги ноқонуний қурилмалар бузилиб, автотураргохларни қуриш бўйича лойиҳаларни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Фасллар келинчаги баҳор яқинлашаётгани туфайли уйлар атрофларида кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам амалга оширилаяпти. Дарахтлар буталмоқда, гулзорлар ташкил этилиб, манзарали дарахт ва гуллар экилмоқда.

Эътиборга молик ишлардан яна бири ёшлар ва китобхон аҳоли учун барча қулайликларга эга «Буккафе»ни қуриш ишлари бошланди.

Яқин кунларда Шифокор Андижон шаҳрининг энг гўзал ва обод гўшасига айланиши шубҳасиз.

«auz.uz» online гуруҳи.