ЖАМИЯТ

ШЕРЮРАК ЁҲУД БОБУР ҲАҚИДА ҚИССА


15.02.2019   1444

Вилоят қўғирчоқ театри жамоаси шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги нишонланаётган кунларда “Шерюрак ёҳуд Бобур ҳақида қисса” номли спектаклини болажонлар эътиборига ҳавола этди.

Рашит Чўққиев ва Мансурбек Рўзиев қаламига мансуб ушбу асарни режиссёр Дилмурод Шайхов саҳналаштирилган. Асар тарихий фактларга асосланган ҳолда, кичик томошабинлар тушунчасига ҳамоханг тарзда, эртакнамо ёзилган. Спектаклда Бобур Мирзонинг туғилишидан тахтга ўтиргунча бўлган жараёнлари қизиқарли воқеалар асосида намойиш этилади. Мазмун-моҳиятига кўра Бобурнинг туғилиши дунёга келиши боис ёвуз ниятли кимсалар - Абу Жохил билан ҳизматкорининг тинчи йўқолади. Чунки чақалоқ - ноёб қобилият соҳиби. Ушбу қобилиятдан ёвуз кимсалар ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга қарор қилиб, болани 10 ёшга тўлганда ўғирлаб кетишади. Зеҳнли, фаросатли, ақлли Бобур эса ёмон кимсалар қўлидан билими ва заковати ила ҳалос бўлади. Воқеалар ривожи болажонларнинг илм олишга қизиқишини ошириб, мард ва жасур бўлишга ундайди.

Ж. СОДИҚЖОНОВ.