Андижон 24

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРНИНГ 11 НАФАРИ — ВИРУСОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ ХОДИМЛАРИ


27.03.2020   3056

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган 65 нафар бемор орасида Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институтининг 11 нафар ходимлари ҳам мавжуд. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 26 март, пайшанба куни, ўтказилган коронавирус касаллиги бўйича эпидемиологик вазият ҳамда амалга оширилаётган тадбирлар юзасидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтган.

Видеоселектор йиғилишида коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш вақтида вирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларига 100 миллион сўм компенсация тўланиши маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Ўзбекистон 24» телеканали.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 65 нафарга етгани ҳақидахабар берилган эди.

Манба: daryo.uz