Андижон 24

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ САНКТ-ПЕТЕРБУРГГА КЕЛДИ


28.12.2021   1594

Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига келди.

“Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Россиянинг шимолий пойтахтида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммити бўлиб ўтади. Учрашув кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар ўрин олган.

Манба: yuz.uz