Андижон 24

ШАНБА-ЯКШАНБА КУНЛАРИ ИШЛАЙДИГАН «ПАСПОРТ СТОЛИ» ХОДИМЛАРИ УЧУН ҲАФТАНИНГ ИШ КУНЛАРИДА ДАМ ОЛИШ ИМКОНИЯТИ ТАҚДИМ ЭТИЛГАН


05.08.2019   1027

Фото: «Халқ сўзи»

Интернет тармоғида Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ходимлари дам олиш кунлари ҳам ишлаётгани, бу эса «Ички ишлар органлари ҳақида»ги қонун тартиблари, хусусан, дам олиш ҳуқуқининг бузилиши эканлиги ҳақидаги фикрлар билдирилди.Мутасаддиларнинг «Дарё»га маълум қилишича, дам олиш кунлари навбатчиликлар ташкил этиш ҳақидаги қарор фуқароларнинг паспорт-виза тартибига доир масалаларини тезкорлик билан ҳал этишга интилиш билан боғлиқ. Жорий йил 1 январидан бўлимларда Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш жараёни бошланган. Мазкур ҳужжатни олиш юзасидан мурожаатлар кўп бўлиб, бу ўз навбатида тизим зўриқиш билан ишлаши ва кўплаб навбатлар юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Ушбу муаммоларни ҳал этиш, фуқаролар учун қулай шароит яратиш, навбатларни қисқартириш мақсадида Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари иш тартибига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилган ҳамда дам олиш кунлари навбатчилик жадваллари тузилган.

Навбатчилик жадваллари иш вақти қонун билан белгиланган меъёрлардан ошиб кетмайдиган тарзда тузилган. Дам олиш кунлари ишлайдиган ходимлар учун зарур шароитлар яратилган ва ҳафтанинг иш кунлари дам олиш имконияти тақдим этилган.

Манба: daryo.uz