Жамият

ШАҲРИХОНЛИК ҚЎЛИ ГУЛ АЁЛЛАР


05.08.2019   223

Шаҳрихон шаҳридаги маданият марказида туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида аёллар ўртасида “Дизайнер ва моҳир қўллар” кўрик-танлови туман босқичи ўтказилди. Бу ҳақда auz.uz мобиль мухбири Рустамбек Араббоев хабар қилмоқда.

Унда туманда фаолият кўрсатаёган дизайнер, тадбиркор ва ҳунарманд аёллар иштирок этдилар.

Дастлаб тадбир иштирокчилари томонидан тайёрланаётган ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди. Ҳакамлар уларнинг хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан янги иш ўринлари яратиш, маҳсулот ишлаб чиқариш, ишчи-хизматчиларга шарт-шаротлар яратиш борасидаги фаолиятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Танлов якунида “Баркамол авлод” маҳалласида истиқомат қилувчи тадбиркор Ҳулкарой Зокирова ғолиб деб топилди. “Янги ҳаёт” МФЙда яшовчи Шоҳидахон Сайдаминова ҳамда Шаҳрихон маҳалласидан Ферузахон Маҳмудоваларга эса иккинчи ва учинчи ўринлар насиб этди.

Ғолибларга туман ҳокимлигининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.