Бугуннинг гапи

Шаҳрихонлик бахтиёр она бирваракайига тўрт фарзандли бўлди


21.08.2017   8413

Истиқлолнинг 26 йиллиги шодиёнаси шукуҳи ҳар бир хонадонда намоён. Шаҳрихон туманидаги Ҳамдўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Шохидахон Араббоеванинг қувончи чексиз. Эзгу ниятли она тўрт чақалоқни дунёга келтириб, меҳр билан бағрига босди. Ўғилларига Шавкатбек, Шуҳратбек, Ҳасан, Ҳусан, дея исм берилди.

Қўшалоқ фарзандли уй бекасини маҳалладошлари, қариндошлари, қўшнилари қутлашди.

  • Улуғ байрам арафасида бахтиёр она бўлдим, - дейди Шохидахон. – Шифокорлар, меҳрибонларга минг раҳмат.

- Она ва чақалоқларнинг саломатлиги яхши, - дейди вилоят перинатал маркази директори ўринбосари Хилолахон Ортиқова. – Шохидахон тўрт ўғли билан яқин кунларда қадрдон хонадонига қайтади.

Рустамжон ЭШОНОВ.

Муаллиф олган суратлар.