ЖАМИЯТ

ШАҲРИХОНДАГИ САЙЁР ҚАБУЛДА 60 НАФАР ФУҚАРОНИНГ АРИЗАЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ


27.05.2019   1070

Шаҳрихон туманидаги Қум қайроқ МФЙдавилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарлигидаги 3-сектор ишчи гуруҳи томонидан фуқароларнинг мурожаатлари бўйича сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қабул давомида 14 та маҳалла фуқаролар йиғинидан ташриф буюрган 60 нафар фуқаронинг аризалари кўриб чиқилди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мурожаатларнинг аксарият қисмини уй-жой масаласи, болаларни нафақа пули билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, коммунал хўжалиги, бандлик, кредит ва паспорт олиш, мактабгача таълим муассасаларини барпо этишдаги муаммолар қамраб олган. Мурожаатлар тегишли мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди ва аксарияти ўз ўрнида ечимини топди.

Жумладан, 11 та эҳтиёжманд оилага газ баллонлари берилди. Иш сўраб келган фуқаронинг бандлиги таъминланди, шунингдек, тадбиркорликни йўлга қўйиш истагидаги 3 нафар фуқарога имтиёзли кредит олишда амалий ёрдамлар ва тушунчалар берилиб ҳужжатлари расмийлаштирилди.

Сайёр қабул давомида имконияти чекланган шаҳсларнинг мурожаати бўйича ногиронлик аравачаси ва эшитиш мосламалари тарқатилди.

Шунингдек, маҳаллаларни асфальтлаш ва шағаллаш, сув ва табиий газ таъминоти масалалари шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди.

Бундан ташқари туман ҳокимлиги томонидан кам таъминланган оилаларнинг 4 нафарига 700 минг сўм нарҳдаги чорва ҳайвонлари ҳамда2 донатикув машинаситакдим этилди.

Сайёр кабул давомида келиб тушган мурожатлар юзасидан “Йул харитаси” ишлаб чикилиб, ижроси тегишли маъсулларга бириктирилди.