ЖАМИЯТ

ШАҲРИХОНДА ОБОДОНЧИЛИК ИШЛАРИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА (+ФОТОРЕПОРТАЖ)


09.02.2021   1738

Шаҳрихон тумани 1-сектор раҳбари Ҳикматилло Дадахонов ташаббуси билан оммавий ҳашарлар қизғин тус олди. Айни кунларда туманининг 76 та маҳалла фуқаролар йиғинларидакенг кўламда ободончилик-тозалов ишлари амалга оширилмоқда.Бу жараёнда сув йўлларини равонлаштириш,кўчат ўтқазиш, мавжуд дарахтларга шакл бериш,маиший ва қаттиқ чиқиндиларни тўплаб, ташиб кетиш, йўл бўйларида гулхоналар ташкил этишга катта аҳамият қаратилмоқда.

Азиз шаҳрихонликлар!

Оммавий ҳашарларда фаол иштирок этиб, ўзимиз яшаётган ҳудудларнинг кўркам ва озода бўлишига ҳисса қўшайлик! Зеро, обод ва покиза юртда қут-барака бўлади.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.