ЖАМИЯТ

ШАҲРИХОНДА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЯНАДА ЯХШИЛАНАДИ


16.10.2020   582

Шаҳрихон тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими қошида “Шаҳрихон бошқарув ташкилоти” МЧЖ ўз фаолиятини бошлади. Ўзбекистон Республикасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуни асосида ташкил қилинган мазкур янги ташкилоттуманимиздаги мавжуд кўп қаватли уйларга тезкор ва мукаммал хизмат кўрсатишга ихтисослашган.

- Ташкилотимиз етарли даражада моддий - техника базасига эга, - дейди МЧЖ раҳбари Шерзодбек Махсудов. - Замонавий техника ва бошқа жиҳозлар ҳамда малакали мутахассислар билан аҳолига сифатли хизмат кўрсатамиз.

Янги ташкилот фаолиятининг бошланиши муносабати билан ўтказилган тақдимотда туман ҳокимлиги, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, туман Кенгаши депутатлари иштирок этдилар.