ЖАМИЯТ

ШАҲРИХОНДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРДАГИ ЖАМИ МАИШИЙ ГАЗ БАЛЛОНЛАР СОНИ 56 140 ТАНИ ТАШКИЛ ЭТАДИ


23.01.2021   457

Шаҳрихон туманида 43 818 та суюлтирилган газ истеъмолчиларига ўтган 2020 йилда 6 168.30 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Истеъмолчилардаги жами маиший газ баллонлар сони 56 140 тани ташкил этиб, аҳолининг баллон билан таъминланганлик даражаси 128 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш жараёнида истеъмолчиларига маиший газ баллонларидан фойдаланиш қоидалари бўйича маълумотлар берилмоқда. Маиший газ баллонларини турли хил тўшак ёки бошқа буюмлар билан ўраб қўйиш, газ плитаси билан орлиқ масофа камида 1.5-2 метр бўлиш керак эканлиги тушунтирилмоқда.

“Hududugaz Andijon” газ таъминоти филиалиматбуот хизмати