ЖАМИЯТ

ШАҲРИХОН ТУМАНИДА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ КЎРСАТКИЧЛАРИ ҚАНДАЙ


25.04.2019   2221

Шаҳрихон туманнинг 2019 йил учун маҳаллий бюджет параметрларибир қатор қонуности ҳужжатлар асосида тасдиқланиб, белгиланган муддатларда ижро этиб борилмоқда.

Туман ҳокимлиги молия бўлими мудири М.Касимовнинг маълум қилишича, жорий йил учун маҳаллий бюджет даромадлар қисми 40 млрд. 616.6 млн сўмга ёки ўтган йилга нисбатан 160 фоизга, ҳаражатлари қисми 222 млрд. 796 млн сўмга ёки ўтган йилга нисбатан 154%га ортиғи билан тасдиқланган.

Хусусан, туман маҳаллий бюджетнинг салмоқли қисмини ташкил этувчи ижтимоий сохага кирувчи мактабгача ва халқ таълими бўлимларига 203 млрд 806,4 млн сўм, соғлиқни сақлаш сохасини ривожлантириш учун эса 43 млрд. 804 млн сўм маблағ ажратилган.

Яна шуни алоҳида қайд этиш лозимки, болаларни соғлом ва белгиланган даражада овқатланишни ташкил этиш мақсадида МТМларга бюджетдан 5 млрд. 314.8 млн сўм маблағ молиялаштирилган.

.Туман тиббиёт бирлашмасига 2019 йилда ахолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада яхшилаш мақсадида 3 млрд 178.4 млн сўмлик ёки ўтган йилга нисбатан 127%га кўп дори-дармон ва тиббиёт буюмлари учун бюджет маблағлари ажратилиб, беморларга сарфланмоқда.

Бундан ташқари, туманда бирламчи тиббий ёрдамни ташкил этиш ва болалар касаллигини олдини олиш мақсадида тумандаги хар бир 65 та умумий ўрта таълим мактабларига 1 штат бирлигидан мактаб хамширалари ажратилиб, ушбу штат бирликларини сақлаб туриш харажатларига туман маҳаллий бюджетидан 2019 йилда 821.6 млн сўм бюджет маблағлари ажратилди.

Тумандаги кам таъминланган оилалар томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ҳамда қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш бўйича туман маҳаллий хокимлиги томонидан қўллаб қувватлаш мақсадида маҳаллий бюджетнинг 2019 йил қўшимча маблағлари ҳисобидан 857 та кам таъминланган ҳонадонларга 3420 туп мевали кўчатлар, 5 тонна картошка ва пиёзуруғлиги ҳамда 68391 донасабзовот кўчатлари етказиб берилди.

Шаҳрихон туманида 2019 йил учун тасдиқланган маҳаллий бюджет параметрларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, бюджет харажатларини режалаштиришда халқ манфаатини кўзлаш, адолатлилик меъзонига риоя этиш, очиқлик ва шаффофлик механизмини жорий этиш, жамоатчилик ва депутатлик назоратини ўрнатиш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгашига тумандаги бюджет ташкилотларининг 2019 йилда сақлаб туриш билан боғлиқ харажатлар учун ажратилган маблағлар миқдоридан келиб чиқиб чораклик харажатлар миқдорлари тақдим этилди ва тегишли органлар томонидан қарор қабул қилинди.

Бўлим мудирининг айтишича Президентимизнинг Давлат бюджети даромадлар тушумини кўпайтириш, қўшимча солиқ заҳираларини излаб топиш орқали солиқ базасини кенгайтириш юзасидан берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида туман молия бўлими томонидан 2018 йил давомида 1 млрд. 15,6 млн сўмлик қўшимча даромадлар аниқланиб, бюджетга ундирилган. 2019 йилда ҳам бюджетга қўшимча даромадлар заҳираларини аниқлаш ишлари давом эттирилмоқда.