ЖАМИЯТ

ШАҲРИХОН ТУМАНИДА «ҲАР БИР ОИЛА — ТАДБИРКОР» ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ЭЗГУ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА


31.05.2019   1136

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4231-сонли қарори асосида Шаҳрихон туманида бир қатор ишлар амалга оширилди.

«Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури доирасида аҳолининг даромад олиш борасидаги лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан унинг муҳтож қатламларини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилишнинг самарали шаклларига ўргатиш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатиш учун туман хокимлигининг иқтисодий комплекс ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил қилинган.

Ишчи гуруҳ томонидан “Ҳар бир оила-тадбиркор дастури” доирасида ажратилиши кўзда тутилган имтиёзли банк кредитлари ҳамда тадбиркорликнинг амалга ошириш юзасидан таклиф этилаётган йўналишларни кенг омма олдида тушунтириш ўтказиш мақсадида тумандаги Вахим МФЙ худудида 2019 йил25 май куни 6 та маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ва тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган фуқаролар ҳамда худуддаги кам таъминланган оилалар иштирокида семинар йиғилиши ўтказилиб, тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Туманда ҳозирги кунга қадар дастур доирасида иссқихқона қуриш, асаларичилик, парандачилик хунармандчилик, тикувчилик қорамолчилик ва бошқа турдаги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамдаускуналар ҳарид қилиш учун 928 та талабгорларга 13,4 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

Хусусан, туман молия бўлими томонидан тумандаги 1142 та кам таъминланган оилалар рўйхати шакиллантирилиб, бирма бир хонадонларга борган холда Дастурнинг вазифалари тўғрисида кенг тушунчалар бериб борилиши натижасида, 546 та эҳтиёжманд оилаларга 4,3 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

Бундан ташқари, туман молия бўлими томонидан тадбиркорлик фаолиятини банк имтиёзли кредитлари ҳисобига ҳам амалга ошира олмайдиган 10 та кам таъминланган ва ўта ночороилалар аниқланиб, уларга қўшимча бюджет маблағлари ҳисобидан маблағлар ажратиш юзасидан таклифлар тайёрланмоқда.

М. КАСИМОВ

Шаҳрихон туман молия бўлими мудири.