Андижон 24

ШАҲРИХОН ТУМАНИДА 2-ТУҒРУҚ КОМПЛЕКСИНИНГ 75 ЎРИНЛИ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ


20.12.2020   15439

Замонавий қиёфа касб этган 75 ўринли Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 2 туғруқ комплекси фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳалар сингари соғлиқни сақлаш тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, натижада аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш савияси юксалганини қайд этди.


Умумий лойиҳа қиймати 5 миллиард 587 миллион сўм бўлган қурилиш-таъмирлаш ишлари «Ихтисослашган Шаҳрихон қурилиш» масъулияти чекланган жамияти корхонаси қурувчилари томонидан сифатли ва ўз муддатида якунланди. Бино замонавий ва кўркам ҳолатда бўлиб, хоналар энг сўнгги русумдаги тиббий жиҳоз ва асбоб-ускуналар билан таъминланди. Натижада туғруқларни кўнгилдагидек кечиши, гўдаклар парвариши учун зарур барча шароитлар яратилди.

Бутунлай янги қиёфага эга бўлган мажмуа оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги ишлар, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлиги янада юксалишига хизмат қилиши, шубҳасиз.

«auz.uz» online гуруҳи.

Суратлар муаллифи Элёрбек МАМАЖОНОВ.