Бугуннинг гапи

ШАҲРИХОН ДАЛАЛАРИДА ЧИГИТ УНИБ ЧИҚДИ


14.03.2019   373

Шаҳрихон туманидаги «Қашқар диёри» фермер хўжалиги дала майдонларига экилган чигит 12 март куни униб чиқди. Бу ҳақда «auz.uz» сайтининг Шаҳрихондаги мобиль мухбири Рустамжон Араббоев хабар қилмоқда.

Хўжалик рахбари Тоймирза Юсуповнинг маълум қилишича, умумий ер майдонининг 58 гектарига чигитнинг «Андижон-35» навини экиш ишлари 27 февраль куни якунланган.

Маълумот учун, ушбу фермер хўжалиги вилоятимизнинг энг илғор хўжаликларидан ҳисобланади. Ўтган йилда пахта бўйича йиллик шартнома режасини 123% фоизга бажарган.

Хўжаликда бундан ташкари 55 гектар ер майдонида буғдойнинг чиллаки нави парваришланмокда.