Андижон 24

ШАҲРИХОН БОЗОРЛАРИГА БУГУННИНГ ЎЗИДАЁҚ 29 ТОННА ПИЁЗ ОЛИБ КЕЛТИРИЛДИ


21.01.2023   873

Ўзбекистонда аномал совуқ пасайишни бошлаганига қарамасдан, шу кунларда айрим қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари жумладан, пиёзнинг нархи ошиб кетганлиги кузатилмоқда. Мутахассисларнинг қайд этишича, бу ҳароратда ушбу махсулот шунчаки музлаб қолади, музлар эриганидан кейин эса жуда тез ёмонлашади. Қиш ойларидаюртимизда ҳар доим ҳам пиёз сифатини сақлаб қолиш учун мақбул шароитларда сақланмайди. Бу мавсумдаги совуқ республикадаги пиёз захираларига катта зарар етказган.

Хабарингиз бор, ички истеъмол бозор нархини арзонлаштириш, аҳолининг истеъмол талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг 1 январидан 4 ойга пиёз экспортига вақтинча чекловлар ўрнатилди. Бугунги кунда ҳудудлардапиёз захиралари борлиги тасдиқланмоқда. Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра, аҳолининг истеъмол талаби доирасида мавжуд захирага қўшимча 26,5 минг тонна пиёз кераклигини кўрсатмоқда.

Шу боис, Шаҳрихон туманида маҳсулотнингнарҳини бир меъёрда ушлаб туриш ҳамда бозорларда узлуксизлигини таъминлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов ҳудуддақишлоқ хўжалиги маҳсулотлар билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашди. Айни кунларда Қирғизистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, Шаҳрихон туманига 1-куннинг ўзидаёқ 29 тонна пиёз олибкелтирилди. Ушбу саъй-ҳаракатлар яна давом этади. Бундан кўзланган асосий мақсад эса аҳолига сифатли, хавфсиз озиқ-овқат махсулотларини етказиб бериш. Бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш.