Спорт

ШАҲОБИДДИН ЗОИРОВ РАҚИБИНИ БИРИНЧИ РАУНДДА НОКАУТГА УЧРАТДИ, ЯНА ЕТТИ БОКСЧИМИЗ ЯРИМ ФИНАЛДА


02.08.2019   1583

Россиянинг Каспийск шаҳрида бокс бўйича ўтаётган анъанавий халқаро хотира турнирида чорак финал учрашувлари ўтказилди.

52 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров озарбайжонлик Мирмеҳти Меҳдизодани биринчи раунднинг ўзидаёқ нокаутга учратди. Шунингдек, ушбу вазнда яна бир чарм қўлқоп устамиз Аброр Қодиров туркманистонлик Ихлас Глисчановни 5:0 ҳисобида енгди.

Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Абдулхай Шораҳматов, Отабек Холматов, Билол Мирзараҳимов, Акмурад Гаффаров, Саиджамшид Жаъфаров рақиблари устидан ғалаба қозониб ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, вазни 91 килограммдан ортиқ бўлган вазнда терма жамоамиз вакили Лазизбек Муллажонов қуръа натижасига кўра, беллашувни ярим финалдан бошлайдиган бўлди.

Шу тариқа ушбу турнирда 8 нафар боксчимиз мусобақанинг ярим финалида иштирок этади.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА мухбири