ЖАМИЯТ

Шахсий ҳовли ёки квартиралар - рақамларда


09.03.2018   1672

2017 йилнинг январь-декабрь ҳолатига кузатув маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 97,9% шахсий ҳовли ёки квартирага эга. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ўз сайтида маълум қилди.

Бу кўрсаткич қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи аҳоли бўйича 99,3%ни ташкил этмоқда. Ушбу кўрсаткичлар 2000 йилда мос равишда 93,7 ва 95,4%ни ташкил этган эди.

Ундан ташқари, 2000 йилда бир оила аъзосига 20 кв.м. ва ундан кўп турар-жой майдони тўғри келадиган уй хўжаликларининг улуши жами ўрганилган уй хўжаликларига нисбатан 17,1%ни ташкил этган бўлса, 2017 йил якунлари бўйича ушбу кўрсаткич 28,6%ни ташкил этди.