Бугуннинг гапи

«Севишганлар куни» эмас...


14.02.2018   71

Эрта тонгда буюк бобокалонимиз, шоҳ ва шоир, саркарда, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали пойига гул қўйишдан бошланган байрам тадбирлари вилоятимизнинг барча жойларида кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан вилоят кенгаши фаоллари, “Камалак” болалар ташкилоти сардорлари Андижон шаҳри марказида жойлашган Марказий деҳқон бозори ва “Ўзбегим” савдо марказида “Буюк бобокалонимиз ҳамиша ёдда” шиори остида акция ўтказдилар.

Акцияни ўтказишдан асосий мақсад ёшларни “оммавий маданият” таъсиридан сақлаш, 14 феврални миллий қадриятларимизга зид бўлган, ёшлар ўртасида тантана қилинаётган “Севишганлар куни” эмас, аксинча бизнинг фахр-ифтихоримиз бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куни сифатида нишонлашни тарғиб қилишдан иборат бўлди.

Сардорлар бозор ва савдо марказида ҳарид қилаётган юртдошларимизга “Бугун қандай кун?” деган савол билан мурожаат қилдилар. Иштирокчиларнинг кўпчилиги бизни қувонтирадиган жавобларни бердилар. Айримлар эса “Бугун чоршанба”, “Мен тайёр эмасдим” каби жавоблар билан ҳижолатдан қизаришди ҳам.

Акция давомида мазкур сан билан боғлиқ маълумотлар берилди, рубоий ва ғазаллари ўқилди. З.М.Бобур ижоди ва фаолияти акс эттирилган флайерлар тарқатилди.

Бундан ташқари вилоятимиздаги барча таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда #Z_M_Bobur_tavalludining_535_yilligi хейштеги остида оммавий лойиҳа ҳам ташкил этилмоқда.

Умиджон МАМАРАСУЛОВ.