Андижон 24

Сайёр суд: ҚАСДДАН БЎЙИН ТОВЛАШГАЧ…


03.03.2020   2001

Назорат остидаги шахсларнинг судланганлик ҳолатидан тўғри хулоса чиқармай, қайта жиноятга қўл уришлари нафақат ўзлари, балки жамият учун ҳам салбий оқибатни келтириб чиқаради. Андижон тумани ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи 327 нафар шахс билан юзма юз суҳбатда туман прокурори Ж.Умирзақов ана шунга эътибор қаратди.

Афсуски, шоли курмаксиз бўлмагани каби, ҳуқуқий-маърифий суҳбатлар, тегишли тушунтиришларга қарамай тавбасига таянмаган кимсалар ҳам учраб турибди. Чунончи, Терактаги маҳалласида яшовчи Б. Бозоров, Гузар маҳалласида истиқомат қилувчи О. Мадумаров жазони ўташдан қасддан бўйинтовлашди.

Жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг раиси А. Тўраев томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисида ҳар иккисининг қилмиши кўриб чиқилиб, уларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Комилжон КАРИМОВ,

Андижон тумани ички ишлар

органи Пробация гуруҳи

катта инспектори, капитан.