Андижон 24

САЙЁР ҚАБУЛ: 200 МИЛЛИОН СЎМЛИ ДЎКОНГА АЙЛАНМА МАБЛАҒ


01.07.2019   899

Сайёр қабулга келган тадбиркорлардан айримларида банкдан кредит олиш масаласи бор. Жумладан, Машрабжон Боймирзаев Жалақудуқ тумани Жанубий Оламушукдаги ҳарбий қисмда хизмат қилади ва яқинда нафақага чиқади. Ҳукумат қарорларидан келиб чиқиб, қисм ҳудудида ҳарбийлар учун озиқ-овқат ва маиший хизмат кўрсатиш марказини қурган. Бино тайёр. Айланма маблағ зарур, зеро қурилишга 200 миллион сўм шахсий пулларини сарфлаб бўлган.

-Белгиланган тартибга кўра озиқ-овқат ва маиший хизмат кўрсатиш маркази бинси ҳарбий қисм балансида туради, - дейди Машрабжон Боймирзаев. - Шундай экан бинони гаров сифатида расмийлаштириб бўлмайди. Айланма маблағ учун 60 миллион сўм кредит берилса, фаолиятимни бошлаб юбораман. Кредтни ўз вақтида қайтараман. Марказда ҳарбийларнинг аёллари учун 10 та иш ўни яратилади.

Қабул эртасига у билан телефонда боғланиб, мурожаати натижасини сўрадик.

-“Инфинбанк”дан 30 миллион сўм кредит ажратиладиган бўлди,- деди М.Боймирзаев. – Бошланишига етади. Муаммо хал бўлди.