Андижон 24

САЁҲАТ – КЎНГИЛГА РОҲАТ


26.01.2019   1393

Хайрли ҳаракат ҳаммани хушнуд этди

Андижон «Автотеххизмат» масъулияти чекланган жамияти «GM Uzbekistan»да ишлаб чиқарилганавтомобиллар сотиб олишистагидаги харидорларўртасида ўтган йилнинг25 ноябридан 25 декабригача ўтказган акцияда кўпчилик қатнашди.

Омадли юртдошларимизмамлакатимиздагитарихий, муқаддас шаҳарлар ҳамда қадамжоларга бепул бориш учун 12 та саёҳат йўлланмасининг соҳиби бўлдилар. Ғолиблар билан меҳнат фахрийларидан жамланганйигирма кишидан иборат гуруҳнинг Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, Хоразм вилоятининг Урганч, Хива шаҳарлари, тарихий обидаларига саёҳати уюштирилди.

Иштирокчилар билан суҳбатлашганимизда бундай имкониятданхурсандликларини билдиришди.

– «Нексия-3» автомобили сотиб олиш ниятида эдим, – дейдиАндижон туманида яшовчи меҳнат фахрийси Маматқул отаҲурибоев. – Акция ҳақида эшитгач, автомобиль баҳосининг 85 фоизини тўлаб иштирокчилар қаторига қўшилдим. Қарангки, ютуқ эгаси бўлдим. «Автотеххизмат» дагиларқутлашганида кўнглимдагини дангал айтдим. Саёҳат ўзимга татимайди, кампирим билан борсам, дегандим, ташкилотчиларқўллаб-қувватлашди. Иккимиз сафарга отландик.Бизни қувонтирганларни дуо қиляпмиз.

– Акция қатнашчисиўғлим Шавкатбекютуқ йўлланмасини менга илинди, – дейдиОлтинкўл тумани, Кўмакай қишлоғида яшовчи онахон Инобат буви Соқибоева. – Сафар бошидаёқ Холисхон момо биланқадрдон бўлиб қолдик. Шундай ҳамроҳ билансаёҳатимиз янада мароқли ўтди.

Саёҳатчиларнинг касби кори, ёши турлича бўлса-да, тезда бир-бирларига яқин бўлиб кетишди. Меҳнат фахрийлари Фозил ота Абдуллаев, Йўлдош Машрабиев, Маҳаммаджон Исмоиловларга навқирон ёшлар Азизбек Матқурбонов, Шоядбек Нўъмонов, Назиржон Абдураимов, Улуғбек Абдуваҳобовларнинг меҳр-оқибати бундан далолат беради.

Бир дастурхон атрофидаги гурунглар уларни янада яқинлаштирди. Ёшлар кексаларга доимо ҳурмат кўрсатдилар.

УрганчулуҒворлиги

Урганч темир йўл вокзалида бизни меҳмон- дўстлик билан кутиб олишди. Шаҳарни, улуғ зиёратгоҳларни кўрсатишди. Тарих, бугунги фаровон ҳаёт ҳақида таъсирчан ҳикоялар сўзладилар.

Жаҳон цивилизациясининг илк ўчоқлариданбўлган Хоразм ўлкаси қадимий, бетакрор маданий ёдгорликлари, анъаналари биланмашҳур. Қуёшли ўлка деганларича бор. Дунёга танилган Абу Райхон Беруний, Маҳмуд Замахшарий, Паҳлавон Маҳмуд, Султон Увайс, Носириддин Рабғузий, Сулаймон Бақирғоний, Баҳовуддин Валад, Жалолиддин Румий, Абдулқосим Хоразмий, Исмоил Журжоний, Сирожиддин Саккокий, Мунис, Чокар, Аваз Ўтар, Хожихон Болтаев, Комилжон Отаниёзов каби кўплаб мутафаккир, илм-фан, маданият, ижодва санъат дарғалари шу заминда камол топишган.

Халқимиз маънавиятининг ноёб ёдгорлиги бўлган «Авесто» китоби ҳам Хоразмда яратилганини кўпчилик яхши билади.

Жалолиддин Мангубердининг Ватан озодлиги, мустақиллиги йўлидагифидойилиги, жасорати ҳар бирюртдошимизни ватанпарварликка, мардликка чорлайди. Саркарда юбилейи муносабати билан Урганчда меъморий мажмуа ва боғ ташкил этилганиэҳтиром рамзидир. Қаҳрамоннинг баланд ҳайкали ҳаммамизни мардликка, она Ватанни кўз қорачиғидек асрашга даъватэтаётгандек...

Хоразм вилоятининг маркази – Урганч истиқлол йилларида янгидан юз очди. Шаҳарнингободлиги, гўзаллиги муҳташам биноларда, боғларда мужассам. Миллий вазамонавиймеъморчиликуйғунлиги яққол намоён.Вилоят ҳокимлиги, Огаҳий номидагиакадемик театри бинолари, «Тўмарис нур» супермаркети, «Авесто», «Ёшлар кўли» боғлари, Жалолиддин Мангуберди хиёбонишаҳар кўркигакўрк қўшган. Шохобод (халқ тилида Шовот) канали олмос камардек товланади.

Биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалариданиборат кўп қаватли уйлар, меҳмонхоналар кўркам. Тошкент ахборот технологиялари университетинингУрганч филиали шаҳар нуфузини янада оширган.

Хоразмнинг кўҳна маданияти, осори атиқалари сайёҳлик, туризмниривожлантириш омили бўлаётир. Янги туристик йўналишлар очиляпти, қулайликлар яратилмоқда.

Вилоятнинг саноат, бунёдкорлик салоҳияти кундан кунга ошяпти. Питнакда йилига 40 минг дона «Дамас» автомобили ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши Хоразм ва Андижон ҳамкорлигини янги босқичга кўтарди.

– Саёҳатимизни тарихий Хива шаҳри ёдгорликлари билан яқиндан танишиш асосида давом эттирамиз, – деди йўлбошловчи Сабоҳат Нуржонова. – Ичан қалъанинг ҳудуди 26 гектар, 53 та тарихий ёдгорлик сақланади. 1990 йили Марказий Осиёда биринчи, ЮНЕСКОнинг ҳисобида юзинчитарихий шаҳар сифатидамуҳофаза рўйхатига олинган. Аввал йилига қирқ мингга яқинзиёратчи ташриф буюрган бўлса, ҳозир 65 минг меҳмонқадамранжида қиляпти.

Очиқ осмон остидаги музей, дея таърифланган қадимий масканнингҳар бир осори атиқаси ўтмишдан сўзлайди гўё. Хоразм Маъмун академияси, кўҳна Арк, Уч авлиё зиёратгоҳи, тош йўллар – тарих солномаси. Ўз вақтида 3 мингдан беш минггача намозхонни бағрига сиғдирган Жомъе масжидининг 213 та ёғоч устуни бу ишга бел боғлаганларнинг ҳисоб-китоби, илму заковати беқиёслигидан дарак беради. Музейлар Хоразм хонларинингдавлатчилик тузилмалари билан таништиради.

Йўлбошловчининг ҳар бир тарихий ёдгорлик ҳақидаги маълумотлари борўтмиш таърифи бўлиб, қизиқишингизни оширади, кўпроқ билиш истагини кучайтиради.

– Хоразм, Хивада кўп бўлганман, – дейди меҳнат фахрийси Йўлдош Машрабиев. – Бугалги саёҳатимиз ўзгача, унутилмас тарзда кечди. Саёҳатрежасининг аниқлиги кўп яхши бўлди.

Уч кун жуда тез ўтди. Қадрдон дўстлар, тарихий обидалар, замонавий қурилган бўйдор бинолар, текисланиб поли олинган, сув таралган, худдиойнадек ялтираган далалар, мевали дарахтларга шакл берилган боғлар ортда қолди. Урганч-Андижон электропоездида сафар таассуротлари тилдан-тилга кўчди. Ҳамроҳимиз бўзлик, Қўқон компьютер технологиялари институтининг талабаси Шоядбек Нўъмонов Жанубий кореялик йўловчи йигит Жи Ну билан танишиб, тенгдоши билан корейс тилида сўзлаша кетди. Сеул шаҳрилик 24 ёшдагийигит Урганч, Хивани кўриб, энди Самарқанд зиёратига бораётганиниШоядбек айтиб берди.

Ёшлар Самарқанд остонасида қуюқ хайрлашдилар. Кўп ўтмай Шоядбекнинг телефонигаянги дўстидан хабар келди. «Ўзбекистоннинг ҳар бир гўшаси мўъжизакор, мафтункор экан. Сизларнинг дўстона меҳрингиз унутилмасдир. Яхши кунларда кўришайлик».

Юртдошларим билан Андижонга қайтар эканман, ўзимга нималарникўрдим, кимлар билан кўришдим, деган савол бердим. Аниқ жавоб топдим. Юртимизнинг тарихий гўшаларини зиёрат қилдим, фикрларимчархланди. Ўзбекистоннинг, авлод-аждодларимизнинг маърифати, жасорати таърифларга сиғмас эканлигига амин бўлдим.Муҳими, ҳар бир ватандошимнинг кўнглидаги янгиланиш бунёдкорликка ундаб, ёруғ келажакка ишончини мустаҳкамламоқда. Эзгу ният, куч-қудрат Ўзбе-кистоннинг равнақи, гуллаб-яшнашига хизмат қилишга чорлаяпти. Кўп ўқиб, кўп кўрган кўп билади, деганлари ҳаёт ҳақиқатидек кўнглимизда жаранглаяпти.

Аҳмадилло Солиев.