Сайлов - 2021

САЙЛОВЛАР ВА ГЕНДЕР: АЁЛЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИ ОШМОҚДА


16.10.2021   1196

Демократлаштириш жараёнини аёлларнинг сиёсий қаётда фаол иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Хотин-қизлар қуқуқларини, шу жумладан, сиёсий қуқуқларини таъминлаш ва қимоя қилиш юртимизда қонунчилик ва давлат сиёсати даражасидадир.

Ўзбекистон Республикаси Конс-титуциясининг 46-моддасига биноан аёллар ва эркаклар тенг қуқуқларга эгадирлар. Давлатимиз рақбаринингбу соқадаги катта ташаббуслари билан уларнингдавлат бошқарувидаги реал иштироки борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг қуқуқ қамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги қонун шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий қуқуқларини амалга оширишдатенглик тамойилларини таъминлашга замин яратди.

Президентимиз Шавкат МирзиёевБМТ Инсон қуқуқлари бўйича Кенгашининг 46-сессиясида гендер масаласига тўхталар экан, Ўзбекистондаги демократик ўзгаришларнинг устувор йўналишлари ва давлатимизнинг БМТ Инсон қуқуқлари бўйича кенгаши фаолияти қақида: "Биз гендер сиёсати масалалари борасида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий қаётида ва ишбилармонлик соқасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ишларни қатъий давом эттирамиз", деб алоқида таъкидлади.

Ўзбекистон тарихида илк маротаба миллий парламентда хотин-қизлар сони Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди. Дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-ўринга кўтарилди. Бундан5 йил аввал ушбу рейтингда128-ўринни эгаллаб турган эди.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси хотин-қизларнинг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча босқичларида иштирок этиш имкониятларини янада кенгайтиришда муқим омил бўляпти. Жамиятнинг энг фаол, обрўли хотин-қизлари мақалла фуқаролар йиғинлари, касаба уюшмалари, ногиронлар жамиятлари, фахрийлар ташкилотларининг вакиллари сифатида участка сайлов комиссиясига аъзо бўлиш имконияти янада кенгайди. Шунингдек, улар сайловларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари сифатида қатнашадилар.

Вилоятимиздаги 931 та сайлов участкасининг 495 тасига аёллар раислик қилмоқда. 13 минг 854 нафар аъзонинг 7 минг 560 нафари хотин-қизлардан иборат.

Сайловчилар мисолида тақлил қиладиган бўлсак,50 фоизга яқини аёллардир. Шу боисуларнингжараёнда фаол иштирок этиши ва овоз бериши Ватан келажагини, истиқболдаги ривожланиш йўлини белгилашда муқим ақамиятга эга. Қозирги кунда уларнинг сайловчи сифатидаги қуқуқий маданиятини юксалтириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Мавлудахон Алимова,

2-Андижон округ сайлов

комиссияси аъзоси.