Андижон 24

САЙЛОВЛАР ҚОНУНИЙЛИК ВА ШАФФОФЛИК АСОСИДА ЎТАДИ


10.12.2019   1410

арламент ва маҳаллий кенгашларга ўтказиладиган сайловлар яқинлашмоқда. Демокртаик ривожланиш йўлидан бораётган Ўзбекистонда сиёсий жараённи қандай ўтиши хорижликларни ҳам қизиқтираётгани табиий. Халқаро кузатувчиларни айни кунларда жойларда бўлиб, тайёргарлик жараёнини ўрганаётгани ҳам буни кўрсатиб турибди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашида бўлган Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотинингузоқ муддатли халқаро кузатувчилари Катрин Линдэн ва Эндрю Мак Энтин партиянинг бу йилги сайловларга қандай тайёргарлик кўргани билан қизиқдилар. “Адолатчилар”нинг ғоялари ва асосий овоз берувчилари билан қизиқдилар. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва ижтимоий ҳимоялашга қаратилган режалар уларда қизиқиш уйғотди. Айниқса, сифатсиз дори воситаларига қарши курашиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар.

Сайловолди тарғиботи кучайтирилгани, ОАВларда ташкил этилаётган дебатлар, кузатувчи ва ваколатли вакил институтининг кучайтирилгани қонунийлик ва шаффофликни таъминланишига хизмат қилиши таъкидланди. Ўз навбатида Катрин Линдэн Европа давлатларида ҳам бу қоидага қатъийамал қилинишлигини билдирди.

Акбаржон НАЗАРОВ.

Рустамжон ЭШОНОВ олган сурат.