Андижон 24

САЙЛОВЧИ ТАНИМАГАН ДЕПУТАТ ЁҲУД СИЗ ЎЗ ДЕПУТАТИНГИЗНИ ТАНИЙСИЗМИ? (+ВИДЕО)


12.07.2020   22490

Сизнинг депутатингиз ким? Сайловчилар ишонч билдириб, ўзвакили сифатида сайлаган депутатлар халқ дарди билан яшаяптими? Афсуски, айрим сайловчиларнинг ўз вакилларини танимаслиги, ҳудудлардаги муаммолар бу саволларга баъзан ижобий жавоб бера олмаслигимизни кўрсатмоқда.

Андижон шаҳридаги Буюк Турон маҳалла фуқаролар йиғини, 7-тор кўчасида яшовчиларнинг ўз муаммоларини ечимини топишда кимга мурожаат қилишни билмай боши қотган. Жумладан, кўчаларни асфальтлашни маҳалла раисига айтиб чарчадилар.

Шу ўринда мана шу ҳудуддан сайланган на халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши , на Андижон шаҳар кенгаши депутати уларни тинглайди. Ачинарли жойи фуқаролар тугул маҳалла раиси Адҳамжон Солиев ҳам ўз вакилларини танимайди.

МФЙ раисидандепутатларни чақиришини сўрадик. Бироқ у кескин рад жавобини берди.

Шунга қарамай депутатларни сайловчилар билан учрашувга таклиф қилдик.

Куннинг иккинчи ярмида халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати Хикматилло Тошхўжаев маҳаллага етиб келди. Сайловчилар эса очиқдан очиқ уни танимасликларини билдирдилар.

Пахтаобод туманининг Миян кўчасида яшовчилар ҳам ўз вакилларини изламоқдалар. Уларнинг айтишича, сайлов арафасида номзодлар билан учрашув ўтказилган холос. Ким депутат этиб сайлангани сайловчиларга қоронғу. Маҳаллада эса муаммолар ечимини кутмоқда.

Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилишикерак. Маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам бунга амал қилишга мажбурдир.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Рустамжон ЭШОНОВ.