Андижон 24

САЙЛОВ ЖАРАЁНЛАРИНИ ЁРИТИШДА ОАВНИНГ ЎРНИ


21.09.2019   2885

“Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари таҳририятида “Сайлов жараёнларида оммавий ахборот воситаларининг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси етакчи мутахассиси Муқаддасхон Раҳмонова хабар бермоқда.

Унда вилоятимизда фаолият юритаётган босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Давра сухбатида сўзга чиққан "Юксалиш" умуммиллий харакати Андижон вилояти бўлими раҳбари Садбархон Мамитова, ахборот ва оммавий комммуникациялар бошқармаси бошлиғи Абдуғулом Султонов, Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, вилоят ҳокимлиги ҳузиридаги жамоатчилик Кенгаши аъзоси Назиржон Саидовлар мамлакатимизда сайлов кампаниясига старт берилганлиги, эндиликда оммавий ахборот воситаларининг олдида бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар турганини қайд этишди. Шунингдек, сиёсий жараёнларни кетишини назорат қилиш, сайлов олди тарғибот ишларида холисликни таъминлаш, хар бир партиянинг фаолиятини ёритишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида фикрлар ўртага ташландию. Сайловнинг юқори даражада ўтишида журналистларнинг фаоллиги муҳим аҳамиятга эгалиги ҳаётий фактлар билан тушунтирилди.

Давра суҳбатида шу кунларда ижтимоий тармокларда тарқатилаётган хабарларнинг таҳлилсиз, бўртирилиб кўрсатилаётгани ачинарли эканлиги, ушбу масалаларга журналист касб одоби, этикаси билан жавоб беришда локайдликлари кўрсатиб берилди.

Тадбир сўнггида журналистлар йил охирига қадар килиниш лозим бўлган вазифаларни белгилаб олдилар.