Андижон 24

САЙЛОВ ЖАРАЁНИДА ОАВЛАРДАН ҚАНДАЙ ФОЙДАЛАНАМИЗ?


06.11.2019   925

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати томонидан “Сайлов жараёнида ОАВлардан қандай фойдаланамиз?” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия фаоллари, депутатликка номзодлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Партиянинг сайловолди дастури ва номзодларни сайловчиларга таништиришда ОАВнинг роли катта. Бу минбардан фойдаланишда сиёсий партиялар замонавий технологиялардан фойдаланишлари зарур. Айниқса, хозирда энг кўп ўқувчга эга бўлган ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

-Айни шу мақсадда интернет журналистика вакиллари билан ҳамкорликни таклиф қиламиз,-дейди вилоят кенгаши матбуот котиби Акбаржон Назаров. -Ҳудудий кенгашларнинг раислари номзодлар билан бу борада аниқ режа асосида ишлаши лозим. Чунки ижтимоий тармоқларнинг майдони кенг. Қолаверса, тарғибот учун қулай.

Тадбир давомида пиар технологиялар хусусида ҳам сўз юритилди.

Равшанбек Ходжаев,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши мутахассиси.