Андижон 24

САЙЛОВ ЖАРАЁНИ ХОРИЖЛИК КУЗАТУВЧИ НИГОҲИДА


22.12.2019   2673

Андижонда ўтказилаётган сайловларни кузатиб бораётган Мунир ҲАБИБ (Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти котиби маслаҳатчиси, Халқаро кузатувчи (Покистон) сиёсий жараённинг шаффофлик ва ошкоралик руҳидаўтаётганини таъкидлади.Бизмеҳмон жаноблари биланучрашиб, фикрларини ёзиб олдик:

–Кеча Андижон шаҳридаги қатор участка сайлов комиссиялари фаолияти билан танишдим, одамлар билан суҳбатлашдим. Нафақат Андижонда, умуман, Ўзбекистонда Ўзбекистон Республикаси парламенти ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайловларга тайёргарлик ишлари юқори савияда ташкил этилганлигининг гувоҳи бўлдим.

БугунАндижон шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида жойлашган 45-сайлов участкасида бўлдим. Фуқароларнинг фаоллиги, сайлов участкаларида сайловчилар учун зарур барча шароитлар яратилгани, сайлов комиссияларида ўз ишини пухта биладиган муайян тажрибага эга кишилар фаолият юритаётгани эътиборли. Сайлов жараёни халқаро талаб ва меъёрлар асосида ўтказилаётганлигини гувоҳи бўлдим.

Ўзбекистонда, хусусан, Тошкент, Самарқанд шаҳарларида бўлганман. Андижонга эса биринчи келишим. Очиғи, Андижон мен ўйлагандан анча чиройли ва обод шаҳар экан. Умуман, ўзбек халқининг меҳмондўстлигига таъриф йўқ. Андижонда ҳам меҳмонларга юксак илтифот кўрсатилишини кўрдим.

Одамларнинг кайфияти ниҳоятда юқори. Албатта, бунинг асосий сабаби юртингиздаги тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва тўкинликдан деб биламан. Тан олиб айтишим керак, Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев етакчилигида қонун устуворлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш, демократик принципларни шакллантириш, халқ турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Айниқса, сайлов қонунчилигини такомиллаштириш борасидаги ишларни алоҳида эътироф этиш керак.

Халқаро андозалар, демократик принциплар асосида ўтаётган сайловларда халқингиз энг муносиб номзодларга овоз беради. Бу танлов албатта, мамлакат тинчлик-хотиржамлиги, юртингизнинг барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.

«auz.uz» online гуруҳи.