Сайлов - 2021

САЙЛОВ УЧАСТКАЛАРИДА ПУХТА ҲОЗИРЛИК


30.09.2021   922

Президент сайлови юртимиз тараққиёти, бугуни ва эртаси учун муҳим аҳамиятга эга сиёсий тадбирдир. Шу маънода,ҳар бир фуқаро бу жараёнга катта масъулият билан ёндашиб, сиёсий савияси ҳамда ҳуқуқий маданиятини намойиш этган ҳолда овоз беришизарурат ҳисобланади. Сана тобора яқинлашаётган паллада 2-Андижон округ сайлов комиссияси аъзоси Бахтиёр РАСУЛОВ билан суҳбатлашдик.

- Сайлов кодексининг демократик тамойиллар асосида такомиллашгани, фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий онги ва маданияти юксалиб бораётгани жараёнларнинг очиқ, ошкора ва уюшқоқлик билан ўтишини таъминлайди, - дейди суҳбатдошимиз. - Жойлардаги учрашувларда шу нарса аён бўлмоқдаки, ёш сайловчилар ўз овози мамлакатимиз тараққиётини белгилаб беришида катта аҳамиятга эга эканлигини дилдан ҳис қилмоқдалар. Қувонарлиси, сайловчиларнинг 75 мингдан зиёди биринчи марта овоз бераётган ёшлардир.

- Сайлов участкалари, улардаги комиссия аъзоларининг сифат таркиби хусусида маълумот берсангиз.

- Ташкил этилган жами 931 та сайлов участкаси аҳоли учун қулай ҳудудларда бўлишига эътибор қаратилди. Аксарияти, халқ таълими муассасалари биносида фаолият кўрсатаётир. Барча участка сайловкомиссиялари соҳага оид қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, зарур замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланди.

Сифат таркибига келсак, участка сайлов комиссиялари аъзолари муайян соҳада ўз вазифасини сидқидилдан бажараётганлар сафидан танланди. 10 минг 135 нафари аввалги сайловларда иштирок этган, тажрибали фуқаролардир.

Тайёргарликнинг барчабосқичида хотин-қизлар юксак фаолликни намойиш этаётгани қувонарли. Бу аъзоларнинг 7 минг 560 нафари аёллардан иборат эканлигида ҳам кўринади.Уларнинг аксарияти аҳоли, айниқса, ёшлар орасида катта обрўга эга бўлган, овоз беришда ҳар бир сайловчи иштирокининг муҳимлигини тушунтира оладиган таълим тизими ходимларидир.

- Сайлов участкаларида тайёргарлик қандай кетяпти?

- Округ комиссияси аъзолари участкаларда бўлиб, тайёргарлик жараёнларини ўрганишмоқда, зарур маслаҳатларини беришмоқда. Мамлакат тараққиётидаги муҳим санага жиддий тайёргарлик кўриш шартлиги алоҳида уқтириляпти.

Участкалар зарур жиҳозлар, алоқа воситалари ва ҳуқуқий адабиётлар билан таъминланиб, сайловчилар учун барча қулайликлар муҳайё қилинган. Овоз бериш кабиналари, сайлов қутиси шай ҳолатга келтирилган. Шунинг-дек, пандемия шароити ҳисобга олинган ҳолда керакли дори, тиббий-гигиеник воситалар, жиҳозлар билан таъминланган.

Саломатлигининг яхши эмаслиги ёки кексайиб қолгани туфайли участкага кела олмайдиган фуқароларнинг овоз беришини жойида ташкил этиш масаласи ҳам эътиборимиз марказида турибди. Транспорт воситаси, кўчма сайлов қутилари ажратилган, бу борада масъул бўлган комиссия аъзолари белгилаб олинган.

Биргина Шаҳрихон туманини оладиган бўлсак, мавжуд 77 та сайлов участкаси тўлиқ интернет тармоғига уланди, телефон алоқаси билан таъминланди. Низом йўриқномасида қайд этилганидек жиҳозланди.

Туманда 172 минг 910 нафар сайловчи бор.

Яна бир жиҳат, сайлов куни ногиронлиги бўлганшахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлашга доир зарур чоралар кўриб қўйилган. Нишаб йўлакчалар барпо этилди. Ҳар бир участкада Брайль алифбосидаги трафаретлар бўлиши кўзда тутилган.

Сайлов участкаларидаги бундайпухта ҳозирлик фуқароларнинг ўз конституциявий ҳуқуқларини эркин ифода этишларига қаратилган бўлиб, улардаги Ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини кучайтиради.

Гулжаҳон ЖАББОРОВА,

2-Андижон округ сайлов комиссияси Матбуот

маркази аъзоси.