Сайлов - 2021

Сайлов - 2021: ҲАҚҚОНИЙЛИК, ТЕНГЛИК ВА ХОЛИСЛИК


15.09.2021   1122

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг асосий тадбирлар дастури ҳамда 2-Андижон округ сайлов комиссиясининг Иш режасига биноан “Андижоннома”газетаси таҳририятида округ сайлов комиссияси Матбуот марказинингсеминари ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси раҳбарлари, Матбуот марказиаъзолари, вилоят ва республика газеталари мухбирлари, шаҳар, туман газеталари муҳаррирлари, интернет сайтлари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда кампаниянинг бугунги жараёнида адо этилиши зарур вазифалар, сайловчиларнинг ҳуқуқий билимларини янада юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва масъулияти каби масалалар муҳокама қилинди.

- Оммавий ахборот воситалари эркин демократик сайловларни ўтказишнинг муҳим бўғини ҳисобланади,- дейди Матбуот маркази раҳбари Рустамжон Эшонов. - Барча фуқароларга сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди дастури, шунингдек, сайлов жараёнининг моҳияти ҳақида тўлиқ ахборот олиш шароитлари таъминланади. Бунинг учун интернет тармоғидаги расмий ижтимоий сайтлар, телеграм каналлари, радио, телевидение ва босма нашрлар имкониятидан кенг фойдаланамиз, албатта.

Кампания даврида оммавий ахборот воситалари номзодлар учун ошкоралик ва очиқлик муҳитини яратишга кўмаклашишлари ва улар билан боғлиқ ҳар қандай очиқ ахборотни тезкорлик билан, ҳаққонийлик, тенглик ва холислик асосида тарқатишлари талаб этилади. Ахборот дастурлари ва бошқа ахборот материалларида номзодларнинг сайловолди фаолиятини ёритиб беришда, жумладан, дастурнинг давомийлиги ва ҳажми бўйича тенг шароитлар таъминланиши зарур. Оммавий ахборот воситаларида тарқатиладиган ахборот ҳақиқатга мос бўлиши, номзодлар ва сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.

Семинар эркин фикр алмашиш тарзида ўтди, журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича вилоятимиздагижурналистларни аккредитациядан ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

2-Андижон округ сайлов комиссияси Матбуот маркази.