Сайлов - 2021

Сайлов-2021: ИНСОН ҚАДР-ҚИММАТИ, САЛОМАТЛИГИ ЭЪТИБОРДАГИ МАСАЛА


30.09.2021   892

30 сентябрь куниМарказий сайлов комиссияси (МСК)нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Комиссия раиси Зайниддин Низамходжаев олиб борган йиғилишда ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар, сайловни ўтказишда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича йўриқнома талаблари,халқаро кузатувчиларни ҳамдаоммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш ва бошқа ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Видеомулоқот тарзида ташкил этилган мажлисда 2-Андижон округ сайлов комиссияси аъзолари ҳамда Матбуот маркази журналистлари иштирок этдилар.

МСК раиси котибиХудоёр Маматов муҳим тадбирга тайёргарлик жараёнида ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ўз сайлов ҳуқуқларидан тенг ва тўсқинликсиз фойдаланишини таъминлаш мақсадида, сайлов участкалари биносини ва овоз бериш хоналарини танлаш ва жиҳозлашда Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилигида белгиланган барча шарт-шароитлар яратилишигаалоҳида эътибор қаратилганини айтиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетенини тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида трафарет тайёрланмоқда. Сайлов куни кўзи ожиз сайловчиларнинг сайлов бюллетенини тўлдиришда фойдаланишлари учун ҳар бир сайлов участкаси икки донадан трафаретлар билан таъминланади.

Йиғилишда сайловни ўтказишда коронавирус инфекцияси (COVID-19)нинг тарқалиш хавфини олдини олиш ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Бу борада Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарори ва Йўриқнома талаблари асосида иш юритиш зарурлиги таъкидланди.

Тадбирда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари БюросиСайловларни кузатиш миссиясининг вакиллари ва хорижий давлатлар кузатувчиларини ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллариниаккредитациядан ўтказиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

***

Марказий сайлов комиссиясининг мазкур йиғилиши кун тартибидаги масалалар юзасидан маҳаллий ОАВ вакиллари иштирокида пресс-брифинг ташкил этди.

2-Андижон округ сайлов комиссияси Матбуот маркази раҳбари Р. Эшонов сайлов ташвиқоти даврида ва сайлов куни шахсийгигиена ҳамда ниқоб тақиш қоидаларига жиддий эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Дарҳақиқат, овоз берувчиларда сайловда иштирок этсам, кўпчиликнинг орасида касаллик юқтириб олмайманми, деган шубҳа-гумонларга ўрин қолмаслиги керак.Бунинг учун мавзу доирасида шифокорлар билан суҳбатлар, мақолалар, тушунтириш ва тарғибот кўринишида видеолавҳалар тайёрлаб, кенг оммага ҳавола этиш зарур.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш, сайловолди ташвиқотига оид телекўрсатувлар имо-ишора тили ва субтитр ёзувида бериб борилишини йўлга қўйиш ҳақида ҳам таклифлар билдирилди.

2-Андижон округ сайлов комиссияси Матбуот маркази.