Бугуннинг гапи

САЙИЛГОҲДА АЛЁР ЯНГРАДИ


19.03.2019   2270

Бу йил Хонободда Наврўз тантаналари бироз вақтлироқ бошланди. Вилоятнинг бош тадбири айни шу гўзал масканда ўтказилаётгани ҳам бежиз эмас. “Ўзбекистон Швецарияси” номини олган шаҳар Давлатимиз раҳбарининг эътибори билан бутунлай янги қиёфага кирган.

Байрамтантаналари чиндан қадимийбайрамга айланди. Карнай ва сурнай садолари остида меҳмонларнинг кутиб олиниши, фольклор жамоаларининг чиқишлари, миллий ҳунармандлик намуналари намойиши, тантаналар ўтказилган майдондаги ўзгача шукуҳ барчага кўтаринки кайфият улашди.

Халқимизнинг тарихи, маданияти, урф-одати ва анъаналарини акс эттирувчи миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмасида ҳам байрам нафаси. Кўклам таомлари намойиши кайфиятингизни янада кўтаради.

– Очиғи, таассуротларим бир олам,- дейди балиқчиликДилфуза Зулунова.-Халқимиз миллий байрамимизни қанчалар яхши кўришини, ўзига хос байрам тантаналарининг шоҳиди бўлдик. Айниқса, ёшлар учун жуда қизиқарли. Миллий таомлар намойиши, сумалак ва паловнинг тайёрланиши чин маънода байрам тантанасига айланди.

Балиқчилик хотин-қизларнинг айтишувлари, шўх лапарлар, келин саломи ва алёрлар сайилгоҳ узра янргаб, халқ ижодиётидан дарак берди.

«auz.uz» online group.