Андижон 24

САВОБДАН ҲЕЧ КИМ ЧЕТДА ТУРМАЯПТИ


14.04.2020   1666

Андижон шаҳридаги Ал-Бухорий номли маҳалла фуқаролар йиғинида “Биз сиз учун ишлаяпмиз, сиз биз учун уйда қолинг” шиори остидаги савобли ишлар давом эттирилмоқда.

Ҳудудимиздаги эҳтиёжмандлар, якка-ёлғиз фуқаролар, ногиронлар, боқувчисини йўқотган оилалар ва вақтинча ишсизларга моддий ёрдамлар бериляпти. Бу борада бизга шаҳар ҳокимлиги, прокуратура, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Шуҳратбек Каримов, тадбиркорларимиздан Д.Мамажонов, МАюбжонов, Ш.Носиров, Ч.Тожибоева ва бошқалар яқиндан кўмак беришяпти. Натижада шу кунгача 76 та эҳтиёжманд оила ҳолидан хабар олинди.

Андижон шаҳри прокуратураси ва шаҳар департаменти ташаббуси билан маҳалламизга ҳар икки кунда 15 хилдаги озиқ-овқат масулотлари келтириб, арзон нархда сотилаётгани аҳолига енгиллик яратмоқда. Фуқароларнинг қайси маҳсулотга эҳтиёжи бўлса, буюртма орқали олиб келиш ҳам йўлга қўйилди.

Шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-оилавий поликлиникаси шифокорлари ва патронаж ҳамширалари кекса ёшдагилар, сурункали касаллиги бор фуқаролар ҳамда ногиронлар саломатлигини назорат қилишда камарбаста бўлмоқдалар.

Адолат УМАРОВА,

маҳалла котибаси.