ЖАМИЯТ

САТРЛАРГА АКС ЭТГАН ДАВР


03.07.2020   804

Таниқли шоир, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари бош муҳаррири Ўткир Раҳмат янги ёзган “Синов” достонида бугунги куннинг энг катта муаммоси – коронавирус офати, уни енгиш йўлидаги заҳматлар ҳақида маҳорат билан ҳикоя қилади. Муаллиф ушбу достонини андижонлик муҳлисларига ҳам илинди. Мазкур асардан парча “Андижоннома” газетасининг 1 июль санасида чоп этилди. Эътиборингизга достонни ҳавола қилиш баробарида Устозга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, ижодий сермаҳсулик тилаймиз.

Ўткир РАҲМАТ

СИНОВ

Достон

Ғала-ғавур дунёнинг

Беадад ғам-ташвиши,

Баҳор қувнатса кўзни,

Баъзида қийнарқиши.

Музликми, чўли саҳро,

Шовуллаган боғларми,

Сойлари шарқираган

Осмон ўпар тоғларми?

Бархандекқумлар аро

Қуюнлари чопганми?

Қақраган лабларидан

Тупроқ ором топганми?

Киндик қони тўкилиб,

Кимдир кўз очар экан,

Шудир унинг ошёни,

Шудир унга жон Ватан.

Боболардан мерос бу,

Момолар ётган тупроқ.

Мададкору қўлловчи

Руҳлари ўчмас чироқ.

Алломаю фозиллар,

Улуғлари бир жаҳон.

Бу тамаддун дарёси,

Ҳамон оқмоқда равон.

Қиш кўрпасин орқалаб,

Сафаридан қонганди.

Куртакларга жон кириб,

Уйқудан уйғонганди.

Бойчечаклар юз очиб,

Кўрганда бу оламни,

Бир офат азроилдек

Излаб келди одамни.

Қаердан келди бу дард,

Осмонданми, ердан ё?

Ҳушёр тортди Оврупо,

Амриқаю Осиё.

Қуёш уйғонибшарқдан

То ғарб томон етгунча,

Ўйлаб ўйига етмас

Ўз йўлида кетгунча.

Чину, испан, олмону

Фарангу рус овора.

Ер юзида кимки бор

Излайди унга чора.

“Кўринмас ёв” сездирмай

Босиб келар эрта-кеч.

Одамзод нени кўрди

Бу ўхшамас унга ҳеч.

Ҳали урушазобин

Унутган йўқ боболар.

Кўз ёшлари сел бўлиб

Ёдга олар момолар.

Ўлим билан юзма-юз

Олишиб омон қайтган,

Ғалаба сўзин ахир

Ҳар бир хонадон кутган.

Ўзинимас ўзгалар

Бошин силашган эл - бу.

Бир майизниқирқ бўлиб

Бир-бир улашган эл -бу.

Оч-наҳор қолса ҳатто

Имон, инсоф бор эди.

Меҳр-оқибат гуллаб

Дилларда баҳор эди.

Эсди қанча шамолу

Ўтди ёмғир, довуллар.

Елиб бормоқда ҳаёт

Шиддати зўр, гувиллар.

Ўзлигини излаб эл

Топди, қалби шодланди.

Ватан шаъни йўлида

Эзгу ишлар бошланди.

Янги давр, тоза онг,

Келажак тамал тоши.

Инсон қадри юксалди

Эъзозда кекса-ёши.

Илму фан, ижод мудом

Айрилмагай шитобдан.

Тафаккур қанотланар

Энг аввало китобдан.

О. жонажон она юрт,

Меҳринг мудом улуғдир.

Тошкентдан Нукусгача

Ҳар қаричи қутлуғдир.

Воҳа томон талпинсам,

Қувнаб қаршилар Термиз.

Самарқанду Бухоро

Биргамиз, қалбан бирмиз.

Ижод булоғи Зомин,

Ўриклисойга чорлар.

Мўйноқда янги ҳаёт

Кўрсангизнурдек порлар.

Насафда ўзгача файз,

Гулистоннинг тенги йўқ.

Қадим Хива шивирлаб

Дилга солган сирли чўғ.

Кармана кўркам маскан,

Яшнаб борар янгидан.

Эзгуликка йўл олар

Кўз очган ҳар тонгидан.

Бобомиз Навоийнинг

Бундан қутлуғ изи бор.

Ҳар йигит-қиз ёд этиб

Меҳрини этар изҳор.

Гулчамбар – гўзал водий,

Нурафшон – мисли сарой.

Она юртим жамоли

Кундан кун очар чирой.

Бунёдкор, шижоатли

Матонатли элим бор.

Бағри кенг, олийжаноб

Саховатли элим бор.

Сирдарёнинг сири мўл,

Амударё бир олам,

Зарафшондан зар ичиб,

Гулгун яшнар боғ, далам.

Бахт ва толе юз очган

Бу табаррук ошиён.

Жоним ичидаги жон

Жонажон Ўзбекистон.

Халқ қудрати беқиёс,

Ундан мавжланар юртим,

Ҳар жабҳада ўзгариш,

Бунёдкорликлар кўрдим.

Кўкни ўпар бинолар,

Кўркидан қувнайди кўзЮ

Деразалар нур тараб,

Дил изҳор этар бесўз.

Бу - тинчлик шарофати,

Аҳиллик бахш этган бахт,

Шунданми гуллаб яшнар,

Тошкентим - азим пойтахт.

Чироқларни кўтариб

Оқшомлар ҳеч ухламас,

Янги тонгни қутламай

Кўзига уйқу келмас.

Одимлайди шиддакор,

Орзулари беҳисоб

Истиқболда битилгай

Бу ҳақда қанча китоб.

Эзгу мақсад йўлида,

Тўхтамагай шижоат,

Машаққатлар ён бергай,

Халқимғолибдир фақат.

Нелар учрамас йўлда,

Нималар тушмас бошга,

Бу шундайин элу юрт,

Эга сабр-бардошга.

Туҳмат балоси ёмон,

Бир кун енгиб чиқар ҳақ.

Сув қутурса чора бор,

Жиловлар мардларҳар чоғ.

Ўт кетса борми агар,

Унинг чапи ўнги йўқ.

Касофати кўп ёмон,

На тўни, на енги йўқ.

Бу қандай “ёв”бўлдики,

Нишин санчади зимдан,

Ҳар одамни тинч қўймас,

Ҳайиқмайди ҳеч кимдан.

Мардона эл уйғоқдир,

Куч- қудрати сўнмагай,

Мард ва жасур ғамхўри

Бордир, сира синмагай.

Оллоҳ назар солган юрт,

Авлиёлар бешиги.

Ҳар тонг қуёш кўз очиб

Кириб чиқар эшиги.

Оламга назар солиб

Гоҳ вужудинг музлайди,

Қирғин келтирган дарддан

Юрагин безиллайди.

Зўрман деган нечалар

Ўзи билан овора,

Эзгулик, яхшиликни

Ўйлаб кўрсайди зора.

Қирғинбаротурушлар

Ўчсайди ер юзидан,

Оналар қон ютмасди,

Оқмасди ёш кўзидан.

Гар ўрмонга ўт кетса

Ҳўлу қуруғ ёнгайдир,

Умид билан зор қақшаб

Майсалар ҳам куйгайдир.

Неча неча синовлар,

Нени кўрмади инсон,

Мардона енгиб барин,

Лек берган қанча қурбон.

Эндиям очмасми кўз

Қайда дея замини,

Борлиқни соф асрабон,

Кошки еса ғамини.

Дарёларда ҳам дард бор,

Ўзгарган афт-ангори,

Тушган заҳру заққумнинг

Қийнаётир озори.

Эртаю кеч кўк сари

Аждар мисол ўрмалар,

Тутунлар оҳи-воҳи

Кўк қалбинитирналар.

Шаҳарда танаффус йўқ,

Автолар тиним билмас,

Изғийди газ ислари

Айланар қўним билмас.

Чанг солар секин-аста,

Кимда юрак хуружи,

Қай бир дарахт қовжираб

Тўхтар “юрак” уриши.

Табиат кўрсатаркан

Биз кутмаган кучини,

Ким хор этса кун келиб,

Олар экан ўчини.

Бағридаги борини

Гуллаб қўйганда кўклам,

Ногоҳонда қор ютиб

Юм-юм йиғлади далам.

Инсоннинг сабри бисёр,

Тафаккурда тенги йўқ,

Токи бор экан одам

Кашфиётлар сўнгги йўқ.

Баробармас беш бармоқ,

Умр ҳам узун-қисқа,

Кимда қувноқ интиҳо,

Кимдадир ғамгин қисса.

Енгил елпи ҳаётни

Қўмсаб юрган қанчадир,

Мўмай даромадни деб

Ёниб-ўчган шунчадир.

Ўзга юртлардан гўё

Тўлиб қайтар тўрваси,

Татирмиди ичгани

Топган ёвғон шўрваси.

Фитнакор алдовига

Ишонганди, хор бўлди,

Қадри ҳам қон-қон йиғлар,

Кенг дунёси тор бўлди.

Ёт элларда биродар,

Ким корингга ярарди,

Тополмай бошқа чора,

Оллоҳга ёлворарди.

Ота-онатилини

Билмай ўсар боласи,

Оҳ бўлиб кўкка ўрлар,

Дилдан чиққан ноласи.

Ҳар туниўйларидан

Қуршаб олади титроқ,

Наҳотки сўнгги дамда

Ўзга эл, ўзга тупроқ...

Тузин еб тузлиғига

Тупурганлар бор ахир,

Бундайларга билмадим

Не раво кўрар тақдир.

Узоқларда эрта-кеч

Бир бирини ғажирлар,

Гўёки ҳақгўй,одил,

О, шўрлик муҳожирлар.

Ит ҳурар карвонўтар,

Ортда қолар довонлар,

Гуруч курмаксиз бўлмас

Исботлаган замонлар.

Камбағаллик айб эмас

Пашшадан ясаманг фил,

Меҳнат қилган ҳар кимнинг

Бўлар муроди ҳосил

...Бу ҳам етмаганидек,

Сапчиб яхши ёмонга,

Кўринмас қаттол оғу

Чанг солар тўрт томонга.

Ойнаи жаҳон тинмас,

Газеталар урар бонг,

Ухламайди интернет,

Не гап бу кеч, эрта тонг?!

Атом бомба темирдек,

Энди зангласа керак,

Зўравонлар ўйлашиб

Зора англаса керак.

Бу қуролнинг ўрнига

Кашф этсайди бир малҳам,

Одамзотга чанг солган

Даф бўларди дарду ғам.

О, Ватаним, жаннатим,

Сен борсанки кўнгил тўқ,

Халқиниўйлагувчи

Сендан бўлак ҳеч ким йўқ.

Каттами,ё кичикми,

Ё кексадир,ё ёшдир,

Дилга илиғлик берган

Юртим, меҳринг қуёшдир.

Оиланинг бошлиғи,

Отадир у, отадир.

Синовли кунлар келса,

У бор экан ўтадир.

Ташвиши кўп, ўйи кўп,

Кичик бир хонадонда.

Омад чопмас кун - хафа,

Қувончдан - ҳаяжонда.

Кўзин қорачуғидай

Асрайди, авайлайди,

Ўз ўлан тўшагини

Эртаю кеч ўйлайди.

Фарзандлари соғ-омон,

Вояга етса шу – бахт,

Борми шундан зиёда

Молу мулку тожи-тахт.

Кичкина бир рўзғорнинг

Қанча севинч, ғами бор,

Чора топганда қувнаб,

Хуноб бўлган дами бор.

Ватан ҳам бир оила,

Мустаҳкамдир қўрғони,

Шаънини баланд тутиб

Ардоқлар ҳар инсонни.

Тождор вирус қутуриб

Зуғум қилмасин ҳарчанд

Сабруматонат билан

Йўлига солгаймиз банд.

Юртимизни пок этиб

Аритгаймиз ғубордан,

Кўнгиллар яйраб кетар

Бир кун бу хушхабардан.

Ваҳимаю қўрқувдан

Асранмоқ ҳам фазилат,

Ишонч, имон йўқ экан

Урчир минг битта иллат.

Шукрки, бизда бошдан,

Тўғри ҳисоб қилинди,

Вақт ўтиб энди унинг

Хоияти билинди.

Дўхтирларга ташаккур,

Дард кўрмасин қўллари,

Алвон-алвон гулларга

Тўлсин ўнгу сўллари.

Саховату кўмакнинг

Савоблари беқиёс,

Ҳиммати баландлар ҳам

Олқишланса шу оз.

Бугун уйлар ўзгача,

Кезар меҳру оқибат,

Қадрият қарор топиб,

Кўз очди меҳр-шафқат.

Илму фан, ижодда ҳам

Туғилмоқда дурдона,

Ҳар ким шунга шўнғиган,

Ҳар уй бугун дарсхона.

Пиру бадавлат бўлмоқ

Ҳар кимга насиб этсин,

Ким юртни деб ҳалакдир —

Мурод-мақсадга етсин!

Дерлар бош омон бўлса

Дўппи ҳам топилгайдир,

Тез кунда “кўринмас ёв”

Йўллари ёпилгайдир.

Бугун мен алқаб дилдан,

Сенга этарман таъзим,

Омон бўл она халқим,

Бисёрдир сендан қарзим.

Юртни севмоқ саодат,

Фидоларни кўргандим,

Борин элга бермоқни

Бир инсондан ўргандим.

Эрта-ю кеч шу эл деб

Уйқу билмас қароғи,

Бундан ибрат, куч олар,

Юртнинг яқин, йироғи.

Сезаяпмиз, тез кунда,

Чекинар офат — чақин.

Яна сал сабр айланг,

Ғалаба куни яқин.

Ана шунда тўлдириб

Кезамиз далаларни,

Лов-лов ёнган қизғалдоқ,

Қучамиз лолаларни.

Осмонда-чи тизилиб,

Қушлар қоқади қанот,Кўргуликларни енгиб

Аслига қайтар ҳаёт.

О, онадай азиз юрт,

Отадай улуғворсан.

Ҳаловат йўқ эрта-кеч,

Магарки сен беморсан.

Кимки хор этмиш сани,

Бас, у ўғлон эмас, бас.

У бир ёғий, ёки у...

Хулласки, фарзанд эмас.

30.04.20.