Андижон 24

САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ АВТОБУСЛАРДА ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ


02.09.2019   852

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги автобусларда янги тўлов тури йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Зарафшон» нашри хабар берди.

Ҳозирча 6, 12, 14, 32, 41, 61, 67, 71-йўналишларида қатновчи 70 та автобусда синов тариқасида йўл кира махсус пластик карта орқали тўланмоқда.

Бунда манзилига етган йўловчи автобус эшиги олдига ўрнатилган «Валидаторы» махсус аппаратига пластик картасини теккизиб, тушиб кетаверади. Махсус пластик карталар Самарқанд шаҳридаги жетон сотиш шохобчаларида сотилмоқда.

Манба: xabar.uz