Андижон 24

Саломатлик йўлида бирлашайлик! КОРОНАВИРУСНИ ТИББИЙ МАДАНИЯТ БИЛАН ЕНГАМИЗ


29.04.2020   2018

Тождор душман номи билан дунё халқларини ташвишга солаётган коронавирус пандемиясининг олдини олишда шахсий гигиена талабларига амал қилишлик катта аҳамиятга эга. Бунинг учун, аввало, жамоатчиликда тиббий маданиятни юксалтириш зарур. Андижон тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокорлари карантин даврида бу масалага биринчидаражали вазифа сифатида қараётгани бежиз эмас.

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ҳар бир оилага кириб борилмоқда. Кекса ёшдагилар ва аёллар билан оилада тиббий маданият мавзусида ўтказилган суҳбатлар натижасида фуқаролар карантин қоидаларига амал қилиш қанчалик зарур эканлигинитушуниб етмоқда.

Нилуфар Қосимова, шифокор:

-Соғлом турмуш тарзи бу — ҳар қандай касаллик профилактикаси ва саломатлик гарови. Инсоннинг турли қирраларини ривожлантириш, муваффақиятга эришиш омилидир. Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий маданиятини ошириш бугун янада долзарб вазифага айланди. Биз маҳаллаларда аҳолининг саломатлигини ўрганиш баробарида ўз тавсияларимизни беряпмиз. Соғлом ҳаёт асослари мавзусида тайёрланган буклетларимиз хонадон кутубхонасидан ўрин олмоқда.

Саломатлик тадбирлари доирасида Куйганёр шаҳарчаси ва Хакан қишлоғидаги 650 дан ортиқ хонадонлар қамраб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши матбуот хизмати.