Андижон 24

САЛОМАТЛИК ИНСОННИНГ ТУГАНМАС БОЙЛИГИ


08.04.2019   2113

7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан жойларда турли тадбирлар, мусобақа ва акциялар давом этмоқда. Бу ҳақда вилоят журналистик маҳорат маркази тингловчилари, «auz.uz» сайтининг мобиль мухбирлари хабар беришмоқда.

Балиқчилик Зуҳра Қамбарова берган маълумотларга байрам доирасида асосий чуқурлаштирилган тиббий кўриклар туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси ва унинг Чинобод бўлимида ташкил этилган.

- Республикамиз миқёсида ўтказилаётган тиббий кўрикларнинг асосий мақсади аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, соғломтурмуштарзини тарғиб қилиш ва турли касаликларнинг олдиниолишдан иборат, - дейди поликлиника мудири Абдураҳим Турғунов. – Келган ҳар бир фуқарога алоҳида эътибор қаратилиб, керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди. Шунингдек, ҳудудларга бириктирилган шифкорларимиз патронаж ҳамширалар билан биргаликда уйма-уй юриб кексалар ва имконияти чекланган шахсларнинг ҳолидан хабар олдилар.

- Ўз соғлигимга эътиборсизлигим туфайли қийналмоқдаман, - дейди Оқ қўрғон маҳалласида яшовчи Қумрихон Қўчқорова. –Ўтиб кетади деб ўйлагандим. Бундай эмас экан. Шу сабабли шифокорлар менга ўз вақтида даволанишим учун шифохонага бепул йўлланма беришди. Бундан бағоятда хурсандман. Шундай шароитларни яратиб бераётган Юртбошимиз раҳмат.