Хорижда

Салкам юз ёшида жиноятчи деб топилди


18.01.2018   238

ГФР Конституцион суди Освенцим (Польша) концлагерининг собиқ ходими Оскар Гренингнинг кечиримини рад қилди. Энди у салкам юз ёшида қамоқда ўтиришга маҳкум қилинмоқда. 2015 йилда Люнебург шаҳри суди уни Иккинчи жаҳон уруши даврида концлагерда 300 мингдан зиёд маҳбусни қатл этилишида бевосита иштироки учун тўрт йилга озодликдан маҳрум этганди, - деб хабар берди “Российская газета”.

Гренинг 1942-1944 йиллардаги урушда вермахтнинг махсус бўлинмасида бухгалтер бўлиб ишлаган, маҳбусларга тегишли қимматбаҳо буюмларни саралаган. Газ камералари орқали ўлимга ҳукм қилинган еврейларнинг юкларини шахсан назорат қилган

Қуйи Саксония адлия вазирлиги вакилининг айтишича, жиноятчи қария жазони ўташ учун чақириқ қоғозини ҳали олгани йўқ. Тегишли ҳужжатни олгач, уни турмани юборишади ва ёшини эътиборга олиб, тегишли шарт-шароитларни яратиб беришади.