Маданий мерос

САЛКАМ БИР АСРЛИК БОҒ ҚАЙТА ЧИРОЙ ОЧМОҚДА


18.05.2022   1871

Андижон шаҳри марказидаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи ташкил этилганигасалкам бир аср бўлмоқда. Ушбу боғ вилоят аҳолисининг, Андижонга ташриф буюрувчи меҳмонларнинг севимлимасканларидан бирига айланган. Халқимизнинг бугунги кунда янгича тарзда яшаб, дунёқарашлари, фикрлашлари, муносабатлари ҳам янгиланяпти. Шуларни ҳисобга олиб,боғ ҳудуди замонавий кўринишга келтирилмоқда.

Шу кунларда маскан катта бунёдкорлик майдонига айланган. Боғ ҳудудидаги дарахтларга замонавий кўринишдаги шакллар берилди. Кираверишда ўзбек шеъриятининг султони Алишер Навоий ҳайкали пойига турфа гуллар, манзарали ниҳоллар экилди. Боғ марказидаги фаввораларнинг мармар деворлари қайтадан сайқал топаётгани эътиборни тортади. Юртдошларимизнинг мириқиб дам олишлари,қулай ҳордиқ чиқаришлари учун махсус-ақлли (smart) ўриндиқлар жойлаштирилди.

Ноёб дарахт кўчатлари, мавсумий гулларбугункўҳна боққа файзу тароват бағишлаяпти.

А.Солиев.

Х.Араббоев олган суратлар.