Спорт

Сафардаги ғалаба


31.10.2018   258

«Андижон» 32-турни Fузор тумани (Қашқадарё вилояти)да «Шўртан» жамоаси билан ўтказди. Ўйиннинг 59-дақиқасида тўпурар ҳужумчимиз Даврон Исоқов мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олди. Ана шу ягона тўп эвазига ғалаба қозонган Элдор Сакаев шогирдлари очколар сонини 54 тага етказиб, пролигада пешқадамлик қилмоқдалар.

Суперлигага йўлланма олишгаасосий даъвогарлардан ҳисобланган «Истиқлол» ва «Машъал» жамоалари Фарғонанинг марказий ўйингоҳида куч синашдилар. Майдон эгалари рақибларига кичик ҳисобда (0:1) ютқазиб қўйишди.

33- тур 3 ноябрда ўтказилади. Шу куни «Андижон» ўз майдонида Термиз шаҳрининг «Сурхон» жамоасини қабул қилади.

Б. Зокиржонов.