ЖАМИЯТ

САДОҚАТЛИ МЕҲНАТ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ


26.09.2020   1962

Ватан ишқида ёниб яшамоқ ҳар бир инсон учун шарафдир. Касбига садоқатли, фидойи инсонларнинг меҳнати эътибордан четда қолмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан бир қатор давлат ва жамоат ташкилотларининг фидойи ходимлари қаторида Миллий гвардия Андижон вилояти бошқармасининг 10 нафар, Қўриқлаш бошқармасининг 10 нафар ходимлари «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотландилар.

Шу муносабат билан тадбир Андижон вилояти ва юртимизнинг барча вилоятларида мазкур давлат мукофотини тантанали топшириш маросимлари бўлиб ўтмоқда. Мукофотланганлар ўз хизмат фаолиятлари давомида Президентимиз билдирган юксак ишончни оқлаб, бор куч ва имкониятларини ишга солиб, Ватанга садоқат билан хизмат қилишга ваъда бермоқдалар.

Манба: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.