Андижон 24

РЎЙХАТДАН ЎТГАНЛАР 28916 ТАГА ЕТДИ


05.02.2019   1314

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони (фермер вадеҳқон хўжаликларисиз) Андижон вилоятида 28916 тага етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2895 тага ёки 11,1 % ошган.Фаолият кўрсатаётганлари сони эса 27391 тани ташкилқилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2747 тага ёки 11,1 % га ошганлигини билдиради.

Рўйхатдан ўтган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий улушиАндижон шаҳри(33,1%), Асака(9,0%), Шаҳрихон(7,1%), ваАндижон(7,1%)туманлари ҳиссаларига тўғри келади, дейилади Андижон вилояти статистикабошқармасининг статистик ахборотномасида.