Андижон 24

РУХШОНА – БИРИНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ


01.03.2019   1169

Андижон туманидаги 10-давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатида Зулфияхоним таваллудининг 104 йиллигига бағишлаб “Зулфияхоним қизлари” кўрик–танлови ўтказилди.

Унда мактаб–интернатининг 9 “А” ва 9 “Б” синфларининг 13 нафар қизлари учта шарт бўйича беллашдилар.

Танлов давомида қизлар шоиранинг ҳаёти ва ижоди бўйича саволларга жавоб бериб, шеърларига басталанган қўшиқларидан жонли ижро этдилар. Шунингдек, қизлар ҳакамлар ҳайъатига ўзларининг инновацион ғоялари тақдимоти билан таништирдилар.

Якунда 9 “А” синф ўқувчиси Рухшона Ўсмоналиева биринчи ўринни эгаллаб, туман босқичида иштирок этишни қўлга киритди.

9 “Б” синф ўқувчиси Тохира Умарова ва 9 “А” синф ўқувчиси Барно Одиловалар иккинчи ва учинчи ўринни эгалладилар.

Танлов ғолиб ва совриндорлари мактаб маъмуриятининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

«Auz.uz» онлайн гуруҳи.