Андижон 24

РУХСАТНОМАЛАР ҚАЛБАКИ БЎЛИБ ЧИҚДИ


09.10.2019   3237

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 2 августдаги “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тонировкага рухсат берилди.

Бундан асосий кўзланган мақсад транспорт воситалари ҳайдовчилари, шу жумладан, республика ҳудудига ташриф буюрадиган туристлар учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, қорайтирилган ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш ҳисобланади.

Қарорда кўрсатилганидек, тасдиқланган давлат стандарти бўйича транспорт воситаларини қорайтириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 1 йил муддатга бериладиган рухсатномага асосан амалга оширилади.

Афсуски, амалдаги қонун ҳужжатларини қасддан менсимасдан, уларга панжара ортидан қараб, ўз шахсий манфаати йўлида автомашиналарни қорайтириш учун бериладиган рухсатномаларни қалбакилаштираётган кимсалар ҳам орамизда учраб турибди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Андижон вилояти бўйича бўлимига Шерзодбек ва бошқа номаълум шахслар томонидан 300-400 минг сўм эвазига фуқароларга арзон нархда ва тез фурсат ичида транспорт воситаларининг ойналарини қорайтиришга рухсатнома, ҳайдовчилик гувоҳномалари, ишончнома қоғозлари каби ҳужжатларнингқалбакиларини тайёрлаб бераётганликлари ҳақида маълумот келиб тушди.Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомидашу йилнинг 22 сентябрь куни Андижон тумани Нўхатак МФЙ да яшовчи Абдумутал Юлдашевга тегишли бўлган «Дамас» русумлиавтомашина ойнасининг тусини ўзгартиришга берилган руҳсатномаси сохта эканлиги аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо беришлик учун Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юборилди ваЎзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов харакатлари давомида Асака тумани Дастурхончи МФЙда яшовчи Ханифа Рахимованинг номига расмийлаштирилган “Каптива русумлиҳамда Андижон шаҳрида жойлашган «ООО FITO PHARM» МЧЖга тегишли “Нексия-3” русумли автомашиналар учун расмийлаштирилган автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга руҳсат берилганлиги тўғрисидаги хужжатлар қалбакилиги аниқланди. Суришти рувда сохта ҳужжатлар Андижон шаҳрида яшовчи Илхомжон Юлдашев орқали тайёрлаганликларимаълум бўлди.

Тергов ҳаракатлари давомида, у ушбу қалбаки руҳсатномаларни таниши -Хўжаобод туманида яшовчи Нодирбек Асқаров орқали тайёрлаганлигини билдирди.Профилактик суҳбат жараёнида Н Асқаров ўзининг ёнида бўлган 5 донақалбаки руҳсатномани тақдим этди. У қалбаки руҳсатномаларни Андижон шаҳрида яшовчи Шерзодбек Абдукаримов томонидан унинг яшаш хонадонида тайёрлатганлигинимаълум қилди.

ИИВЎз хавфсизлиги бошқармаси Андижон вилояти бўйича бўлими ҳамда Андижон шаҳарички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими ходимлари хамкорлигида Андижон шаҳри, Пахтакор МФЙ, Чинобод кўчасида жойлашган 10-уй 16-хонадон холислар иштирокида тинтув қилинганидабу жойданҳужжатларни қалбакилаштириш учун фойдаланиб келинаётган компьютер жамланмалари, қалбакилаштирилган хайдовчилик гувоҳномалари, огоҳлантириш талонлари, автомашиналар ойналарини тусини ўзгартиришга руҳсатномалар бланкалари, ўндан ортиқ фуқароларнинг биометрик паспортлари , яна ўндан ортиқ транспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномалари ҳамда ишга алоқадор бошқа ашёлар олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси хузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.