Жамият

«ROYAL» – ЮКСАК ДИДЛИ МЕҲМОНЛАР УЧУН


10.03.2018   405

Қиролларга хос маъносини англатувчи "Royal" меҳмонхонаси вилоятимиз бош кентининг қоқ марказида жойлашган бўлиб, 2009 йилдан буён Андижон шаҳрига ажиб тароват бағишлаб турибди. Ўтган қисқа давр мобайнида туризм индустриясидаги энг талабгор, нуфузли манзиллардан бирига айланди. Унга дунёнинг турли бурчакларидан келган меҳмонлар, ишбилармонлар, мутахассислар ва санъатшунослар тез-тез ташриф буюришмоқда.

Сайёҳларга 41 та хона тайёрлаб қўйилган бўлиб, замонавий қулайликларга эга. Шинам хоналарда ёқимли иқлим шароити муҳайё қилинган. Сунъий йўлдошга уланган телевидение, симсиз интернет тармоғи келувчилар вақтини мазмунли ва мароқли ўтишини таъминлайди. Бу ердаги конференц-зал турли тадбирларни ташкиллаштириш имконини беради. Кўркам бар, 60 хўрандага мўлжаллаган ресторанда меҳмонлар моҳир пазандалар тайёрлаган Шарқ ва Европа таомларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Бизнинг манзил: Андижон шаҳри, Миллий тикланиш кўчаси -43.

Маълумот учун телефонлар: (+998 74)228-33-94; (+998 74) 228-33-60.

Хизматлар лицензияланган.

Рекламa ўрнида.