ЖАМИЯТ

РОССИЯЛИК ШИФОКОРЛАР ГУРУҲИ АНДИЖОНДА


21.09.2020   2610

Коронавирус касаллигига қарши курашишда шифокорларимизга кўмак бериш мақсадида бир гуруҳ Россиялик мутахассислар Андижонга ташриф буюрдилар. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов COVID-19га чалинган беморларни даволаш ишларида тиббиёт ходимларимиз билан ҳамкорликда фаолият кўрсатадиган шифокорлар билан учрашди.

Андижонда бўлиб турган шифокорлар, Юртимизга Россиянинг энг нуфузли шифохоналаридан келган 35 нафар тиббиёт ходимлари, эпидемиолог, пульмонолог, анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, рентгенолог, терапевт, жарроҳ шифокорлар, диагностика мутахассислари ҳамда анестезист ҳамшираларининг бир гуруҳи ҳисобланади. Маълумот ўрнида: Россиялик мутахассислар вилоятимиздаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, шифокорларимиз билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашишади.