ЖАМИЯТ

РОССИЯЛИК ИНВEСТОРЛАР АНДИЖОНДА


07.04.2021   562

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Россия Федерацияси Иванова вилояти губернатори ўринбосари Людмила Дмитриева бошчилигидаги инвесторларни қабул қилди. Вилоят раҳбари меҳмонларга вилоятимизга ташрифи учун миннатдорчилик билдириб, Андижонда инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳамда берилаётган имкониятлар хусусида сўз юритди.

Ўзаро мулоқот давомида сўнгги йилларда ҳар икки мамлакат ўртасида ижтимоий-иқтисодий, саноат, қишлоқ хўжалиги каби қатор соҳаларда ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилганлиги эътироф этилди. Самимий мулоқот давомида ҳудудий тадбиркорлар ўртасида йўлга қўйиладиган лойиҳалар келишиб олинди.