Иқтисодиёт

Россияга мева-сабзавот юбориш янада кўпаяди


10.02.2018   246

Ташқи савдо вазирлигида Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Сергей Левин билан учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар Россия бозорига янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини узоқ муддатли етказиб бериш масалаларини муҳокама қилди.


"Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, икки мамлакат ўртасида тузилган "Яшил йўлак" доирасида Россия бозорига янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини узоқ муддатли етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини 2-3 баробар ошириш салоҳияти таъкидланди", — дейилади Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматининг хабарида