Андижон 24

РОССИЯДА ЎЗБЕК ТИЛИНИ ЎРГАНИШГА ҚИЗИҚИШ КУЧАЙМОҚДА


05.02.2019   1043

Тошкент ва Москва орасидаги муносабатлар фаол ривожланиб бораётган бугунги кунда россияликлар учун ҳам ўзбек тилини ўрганишга эҳтиёж пайдо бўлмоқда, деб ёзади Sputnik.

Москва давлат лингвистика университетида талабалар ўзбек тилини иккинчи хорижий тил сифатида ўрганишмоқда.

Бу борада Россияда яқинда яна бир яхши имконият пайдо бўлди: ўзбек тилининг интернет мактаби - Uzbekonline.ru. фаолият бошлади. Дарслар 12 ҳафта давомида 24 соатдан давом этади.

«Одатда улар (яъни, ўрганувчилар –таҳр.) ўзбекларнинг турмуш ўртоқлари ёки Россияда ўзбеклар билан ишлайдиганлар. Улар қўл остидагилар рус тилини ўргангунича ўзлари ўзбек тилини ўрганиб олишни афзал кўришади», — дейди Uzbekonline асосчиси Л. Азимова.

Россияда ҳозир ўзбек тилини билиш талаб қилинаётган вакансиялар ҳам бор. Масалан, уяли алоқа салони операторлари. Интернет-мактабга келаётган аксарият ўқувчилар тезроқ ўзбек тилида сўзлашишни ва талаффуз қилишни ўрганиб олишни исташмоқда.

Интернет-мактаб яқин орада Марказий Осиёнинг бошқа тилларини ҳам ўргатишни бошлаши мумкин.